Тошкентда Оммавий ахборот воситалари эркинлигини таъминлашнинг долзарб масалаларига бағишланган “давра суҳбати” бўлиб ўтади

18.02.2020 17:41

ТОШКЕНТ, 18 февраль. /«Дунё» АА/. Жорий йил 19 февраль куни “Poytaхt” бизнес-марказида “Оммавий ахборот воситалари соҳасидаги миллий қонунчиликни такомиллаштириш: оммавий ахборот воситалари эркинлигини янада таъминлашнинг долзарб масалалари”га бағишланган “давра суҳбати” ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ташкиллаштирилмоқда.

Тадбирда барча ОАВ вакиллари, интернет нашрлари ва блогерлар иштирок этиши кутилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net