Тошкентда очилган тиббий марказ Ўзбекистон халқи ижтимоий фаровонлигини оширишга хизмат қилади – малайзиялик мутахассис

11.05.2020 12:25

КУАЛА-ЛУМПУР, 11 май. /«Дунё» АА/. Малайзиянинг «Petronas» нефть ва газ компанияси шифохонасининг юқумли ва касб касалликларини даволаш бўлими бошлиғи доктор Шанти С?ВАП?РАТОШАН «Дунё» ахборот агентлиги мухбирига берган интервьюсида куни кеча Тошкент шаҳрида очилган ?ккинчи перинатал марказининг оналик ва болаликни муҳофаза қилишдаги аҳамияти ҳақида муносабат билдирди.

– Тошкентда ?ккинчи перинатал марказининг очилиши Президент Шавкат Мирзиёевнинг аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича пухта сиёсатининг самарасидир, – деди у. – Тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ва соғлом авлод саломатлиги учун барча зарур шароитларни яратиш бу – давлатнинг ривожланиш босқичи юқори эканидан далолат.

Таъкидлаш жоиз, марказда акушерлик ёрдамини кўрсатиш учун илғор технологиялар жорий этилган ва бино юқори сифатли энергия тежайдиган инновацион қурилиш материаллари ёрдамида қурилган. Ушбу тиббий муассаса Марказий Осиёдаги энг яхши жиҳозланган тиббий муассасалардан бирига айланди.

Шу билан бирга, давлат раҳбари коронавирус пандемияси давридаги мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда, тиббий ёрдамнинг телемедицина йўналишини ривожлантириш замонавий соғлиқни сақлаш соҳасидаги устувор ва долзарб вазифалардан бири эканини қайд этди.

Бу ижтимоий аҳамиятга эга юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш, хавф омилларини камайтириш, шунингдек, Ўзбекистоннинг чекка ва бориш қийин бўлган ҳудудларида аҳоли саломатлигини яхшилаш имконини беради.

Шу билан бирга, телетиббиёт сурункали хасталикка чалинган беморлар ҳаётини яхшилашга, шифохонада бўлиш вақтини қисқартиришга, тиббиёт ходимлари меҳнат унумдорлигини оширишга имкон беради.

Юқорида келтирилган барча янгиликлар нафақат Ўзбекистон халқининг ижтимоий фаровонлигини оширишга, балки мамлакатни бутун Марказий Осиё учун тиббий хабга айлантиришга ёрдам беради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net