Тошкентда МДҲга аъзо давлатларининг XV «Зиёлилар ижодий-илмий» форуми ўтказилади

17.02.2020 11:21

ТОШКЕНТ, 17 февраль. /«Дунё» АА/. Жорий йил сентябрь ойида Тошкент шаҳрида МДҲга аъзо давлатларнинг XV «Зиёлилар ижодий-илмий» форуми ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида мазкур тадбирни ўтказиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда агентлик мухбири вазирлик манбасига таяниб.

 Унда маданият вазири ўринбосари Камола Оқилова иштирок этиб,  «Зиёлилар ижодий-илмий»  форумини ўтказиш билан боғлиқ масалалар ва ташкилий жиҳатларга тўхталди.  

Ўн бешинчи маротаба ўтказиладиган бу галги форум «МДҲ давлатларининг маданий-тарихий ёдгорликлари: келажакка бир назар» мавзуида ташкил этилади. Форумда 200 нафар соҳа олимлари иштирок этиши кутилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net