Тошкентда Британия Кенгаши кўмагида янги марказ очилди

11.02.2020 16:23

ТОШКЕНТ, 11 февраль. /''Дунё”АА/. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Британия Кенгаши кўмагида “Касбий ривожлантириш” марказининг очилиш маросими ва “English as a Medium Instruction — ?нглиз тили махсус мақсадларда” лойиҳаси доирасида халқаро семинар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимқулов, институт ректори Ў.Умурзоқов, Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Рейчел Айленд, Буюк Британия Норвич тил таълими институти мутахассислари Род Болайто ва Жейсон Скитлар иштирок этди.

“English as a Medium Instruction — ?нглиз тили махсус мақсадларда”  лойиҳаси ўқитувчиларга касбий ривожланишларида ёрдам бериш ва Ўзбекистон таълим соҳасидаги хорижий тажрибаларни жорий қилиш учун имконият яратиш мақсадида ташкил этилган.

Замонавий ўқув дастурларини ишлаб чиқишда халқаро тажрибага асосланган ўқув материалларини такомиллаштириш, шунингдек, Буюк Британия мутахассислари билан маслаҳат учрашувлари, вебинар ва семинарлар ўтказиш лойиҳанинг асосий вазифаларидан саналади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net