Тошкент тиббиёт академияси ректори халқаро Кенгаш Президиуми аъзолигига сайланди

16.02.2020 10:36

ТОШКЕНТ, 16 февраль. /«Дунё»АА/. Москва шаҳрида бўлиб ўтган тиббиёт ва фармацевтика олий ўқув юртлари ректорлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Кенгаш Президиуми аъзоларининг 11 кишидан иборат янги таркиби тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Дунё» мухбири Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати манбасига таяниб.

Овоз бериш натижаларига кўра, Кенгаш аъзоларининг бир овоздан қабул қилган қарорига биноан Тошкент тиббиёт академияси ректори, профессор Лазиз Туйчиев Кенгаш Президиуми аъзолигига сайланди.

Ушбу кенгашда профессор Лазиз Туйчиевнинг иштироки Ўзбекистон ва Россиянинг тиббиёт университетлари ўртасидаги икки томонлама шерикликни мустаҳкамлашга, дунёнинг етакчи тиббиёт университетлари билан ҳамкорликни кенгайтиришга, шунингдек, тиббий таълимни ривожлантириш ва халқаро таълим лойиҳалари ва дастурларини амалга оширишда муҳим масалаларни ҳал этишга ёрдам беради.

Маълумот учун, Тиббиёт ва фармацевтика университетлари ректорлари кенгаши - бу Россия Федерациясининг барча тиббиёт ва фармацевтика университетлари раҳбарлари, шунингдек, турли мамлакатларнинг етакчи тиббиёт университетлари раҳбарларини бирлаштирган замонавий платформа.

Сурат: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net