Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети ректори Лондонда музокаралар ўтказди

19.02.2020 15:11

ТОШКЕНТ, 19 февраль. /«Дунё» АА/. Лондон шаҳрида Вестминстер университети президенти Питер Бонфилд ва Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети ректори Комилжон Каримов ўртасида музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ташқи ишлар вазирлиги манбасига таяниб.

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси берган маълумотга кўра, Питер Бонфилд мамлакатимизда амалга оширилаётган модернизация жараёнларининг кенг қамровлилиги, давлат раҳбариятининг  таълим, хусусан олий таълим соҳасини ривожлантиришга қаратаётган эътиборини қўллаб-қувватлаб, юртимизнинг улкан инсоний имкониятларини юқори баҳолаган.

«Буларнинг барчаси ўзаро алоқалар учун қулай шароит яратиш билан бирга, Вестминстер университети ва Британиянинг бошқа олий таълим муассасаларида ўзбекистонлик шериклар билан ҳамкорлик қилишга қизиқишининг ортишига хизмат қилмоқда», деб таъкидлаган у.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net