Тошкент шаҳрида нодавлат шаклдаги Япония рақамли университети ташкил этилди

03.12.2020 11:59

ТОШКЕНТ, 3 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида Япония рақамли университети ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компьютер тармоқларини бошқариш ҳамда иқтисодиётнинг эҳтиёжи юқори бўлган бошқа соҳалари бўйича олий маълумотли рақобатбардош кадрларни тайёрлаш университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

 Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

 Университетда ўқитиш япон ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Университетда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кундузги ва масофавий таълим шаклларида кадрлар тайёрланади.

Талабалар ўқиши учун тўлов-контракт миқдори «Digital Knowledge Co., Ltd.» (муассис) томонидан белгиланади. 

Шунингдек, университетга ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан 10 нафардан кам бўлмаган абитуриент ўқишга танлов асосида бепул (университет гранти асосида) қабул қилинади.

Университетнинг «Муҳандис-дастурчи» бакалавриат таълим йўналишига талабалар 2020/2021 ўқув йилидан, «Компьютер графикаси ва дизайн» бакалавриат таълим йўналишига эса кейинги ўқув йилидан қабул қилинади.

Битирувчиларга олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Япония университетлари ҳамда Ўзбекистоннинг белгиланган намунадаги дипломлари берилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net