Тошкент шаҳар ҳокимлигида Миср элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

20.01.2021 10:49

ТОШКЕНТ, 20 январь. /«Дунё» АА/. Бугун Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Миср элчиси Амира Фаҳми билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири хокимлик маълумотига таяниб.

Учрашув чоғида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолатига эътибор қаратилиб, алоқаларни янада ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди.

Амира Фаҳми пойтахт ҳокимига юксак эътибор учун миннатдорлик билдириб, юртимиздаги қурилиш ва бунёдкорлик ишлари, ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги ютуқларга алоҳида тўхталди.

Тошкентда Миср маданияти дурдоналари ва асрий урф-одатларига бағишланган кўргазмалар ва маданий тадбирларни ташкил қилиш ўзаро туризмнинг ривожига катта ҳисса қўшиши таъкидланди. Шунингдек, Миср элчиси тиббиёт соҳасидаги малакали мутахассислар билан ўзбекистонлик соҳа етакчилари ўртасида тажриба алмашиш, Ўзбекистон ва Миср тарихи ва маданиятини ўрганиш бўйича ишларни кенгайтиришга қаратилган қўшма маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш бўйича таклиф киритди.

Ўз навбатида Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам Тошкент ва Қоҳира ўртасида алоқалар янада мустаҳкамланиши кераклигини қайд этиб, пойтахтларда халқаро туристик кўргазма-ярмаркалар ташкил қилиш таклифини қўллаб қувватлади.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net