Тошкент давлат юридик университети проректори ICSID халқаро арбитрлари рўйхатига киритилди

30.07.2020 14:14

ТОШКЕНТ, 30 июль. /«Дунё» АА/.  Тошкент давлат юридик университети проректори, юридик фанлари доктори, профессор ?сломбек Рустамбеков ?нвестиция низоларини ҳал қилиш бўйича халқаро марказ (ICSID) (Вашингтон, АҚШ) арбитрлари рўйхатига киритилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Маълумот учун, ICSID – Жаҳон банки тизимига кирувчи халқаро ташкилот бўлиб, БМТ томонидан халқаро инвестиция низоларини ҳал этиш учун тузилган. Ушбу ташкилот 1966 йилда давлатлар ва ажнабий шахслар ўртасида инвестицияга доир низоларни ҳал этиш тартиби тўғрисидаги 1965 йил 18 мартда қабул қилинган Вашингтон конвенцияси асосида ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси мазкур конвенцияга 1994 йилда қўшилган.

Таъкидлаш жоиз, ?сломбек Рустамбеков Гонконг халқаро арбитраж маркази (HKIAC), Куала-Лумпурдаги Осиё халқаро арбитраж маркази (AIAC) (Малайзия), Делос мустақил арбитраж институти арбитрлари ҳамда Вена халқаро арбитраж маркази (VIAC) (Австрия) томонидан тавсия этиладиган мутахассислар рўйхатига ҳам киритилди.

Шунингдек, у Халқаро арбитрлар институти (CIArb), Ҳамжамият ҳуқуқшунослар ассоциацияси (CLA) (Буюк Британия) ва Тижорат арбитражи халқаро ассоциацияси (ICCA) (Нидерландия) аъзосидир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net