Тошкент давлат стоматология институтининг ?спанияда филиали ташкил этилди

21.12.2020 14:59

ТОШКЕНТ, 21 декабрь. /«Дунё» АА/. ?спаниянинг Палма де Майорка провинцияси раҳбарияти, мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги, Балеар университети ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда бу ҳақдаги келишувга эришилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, ушбу ҳамкорлик доирасида ҳар иккала ОТМ томонидан йилига 30 нафар педагог дарс машғулотларига жалб этилиши, стоматологиянинг 6 та йўналиши бўйича испаниялик мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малака ошириши учун курсларда ўқитишга келишиб олинди.

Шунингдек, 2021 йилдан 100 нафар испаниялик талаба стоматология йўналиши бўйича малака курсларига қабул қилинади ва испаниялик беморларга Ўзбекистондаги тиббий туризм тизими салоҳиятидан фойдаланишга шароит яратиш каби йўналишлар белгилаб олинди.

Маълумот ўрнида: ?спаниянинг Балеар университети 1978 ташкил этилган. Бугун бу ерда 18 мингдан  зиёд талаба таълим олади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net