Тошкент авиация форумида 130 та авиасоз ва авиаташувчи компаниялар иштирок этиши кутилмоқда

12.02.2020 13:52

ТОШКЕНТ, 12 февраль. /«Дунё АА"/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 13 августдаги “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 19-20 февраль кунлари Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» кўргазмалар майдонида "Uzbekistan Airports, Aviation&Logistics Forum" (UAALF-2020) биринчи халқаро авиация форуми ўтказилади. Айни пайтда мазкур йирик тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ишлар жадал суръатда давом этмоқда. Форумни ўтказиш билан боғлиқ жараён мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситаларида ҳам кенг ёритилмоқда.  

Бугун Тошкент шаҳридаги "Hilton" меҳмонхонасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида  авиация форумига бағишланган  матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов, транспорт вазири Элёр Ғаниев, "Uzbekistan Airports" АЖ раиси Равшан ?смоилов иштирок этди.

Биринчи халқаро авиафорумни ўтказиш мамлакатга етакчи хорижий авиакомпанияларни жалб қилишга кўмаклашиш, республика авиация транспорти соҳасида ўтказилаётган ислоҳотлар тўғрисида жаҳон ҳамжамиятини максимал даражада хабардор қилиш, Ўзбекистон авиация соҳаси ҳамда аэропортларининг инвестицион ва иқтисодий имкониятлари билан яқиндан таништиришга хизмат қилади. Шунингдек, халқаро ташкилотлар ва экспертлар билан ушбу йўналишдаги ҳамкорлик кўламини кенгайтиради, мамдакатимиз халқаро аэропортлари салоҳиятини ривожлантириш имкониятини беради.

Форумда хорижий давлатларнинг транспорт вазирликлари раҳбарлари, фуқаро авиацияси ва аэропортлар бошқаруви вакиллари, етакчи халқаро ва хорижий авиакомпаниялар, аэропортлар, авиация ва транспорт соҳасидаги компанияларнинг юқори лавозимли расмийлари иштирок этади.

Халқаро авиакўргазма ташкилотчилари – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги,  “Uzbekistan Airways”, “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамиятлари ҳамда  «Fair Exhibition Organizers» (БАА) компаниясидир.

- Ушбу тадбир экспонентлар ва меҳмонларга қарорлар қабул қилувчи мансабдор шахслар билан алоқаларни ривожлантириш учун қудратли  платформа сифатида хизмат қилади ва шу тариқа ноёб имкониятлар беради. Халқаро авиафорум доирасида кўплаб юқори даражали учрашувлар, конференциялар, кўргазма ҳамда қизиқарли тақдимотлар ўтказилади. Биринчи халқаро авиафорум дунёнинг етакчи авиакомпанияларини Ўзбекистонга жалб этиш нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этади, - деди Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов. - Форум доирасида ўтадиган кўргазмада аэропортлар, авиация ва логистика вакиллари ўз маҳсулотлари ва хизматларини тақдим этади, зеро Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда авиақатновларга бўлган ўсиб бораётган эҳтиёжни қондириш мақсадида ўзининг логистик имкониятларини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда. Тадбир юртимизда туризмни ривжлантириш ва маҳаллий турпакетларни реклама қилишимизда муҳим аҳамитга эга. Оммавий ахборот воситаларида форум ҳақида имкон батафсил материллар берилишини қўллаб-қувватлаймиз. Бу албатта юртимиз имиджини халқаро майдонда оширишга хизмат қилади.

UAALF 2020 халқаро форумида Буюк Британия, Германия, Франция, Канада, Ҳиндистон, Бразилия, Туркия, Кувайт, Миср, Россия, Хитой, Жанубий Корея каби кўплаб давлатлардан 60 дан зиёд экспонент, 300 делегат ва 1 минг 200 мутахассис, жумладан хорижий давлатларнинг транспорт вазирликлари раҳбарлари, фуқаро авиацияси ва аэропортлар бошқаруви вакиллари, етакчи халқаро авиакомпаниялар, аэропортлар, авиация ва транспорт соҳасидаги компанияларнинг юқори лавозимли расмийлари иштироки кутилмоқда.

- Мамлакатимизда фуқаро авиациясини ривожлантириш борасида Президентимиз томонидан кенг кўламли саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Мазкур форумнинг ташкил этилиши ҳам давлатимиз раҳбарининг ташуббусларидир, - деди Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Элёр Ғаниев.  - Юртимизда авиация соҳасини ривожлантириш бўйича туб ислоҳотлар бошланган. Йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошир керак. Албатта, соҳада қилиниши зарур бўлган ишлар жуда кўп. Мазкур форумни ташкил этишдан мақсад - замонавий аэропортларни кўпайтириш ва уларни хусусийлаштириш, янги учиш-қўниш йўлакларини қуриш, Ўзбекистон ҳудудида янги авиакомпанияларни ташкил этиш, хорижий ташувчиларни жалб этиш, “Андижон” ва “Навоий” аэропортларини “очиқ осмон” ҳудудига айлантириш каби кўплаб масалларни ечишга қаратилган. Шунингдек аэропортлар харажатларини пасайтириш орқали биз билет нархларни 20 фоизгача туширишни мўлжаллаяпмиз. Малакатимизда ушбу соҳа ривожлантириш мақсадиди  Жаҳон банки мутахассислари иштирокида авиация концепциясини ишлаб чиқаяпмиз. Унда юқорида айтилган барча вазифалар белгиланган. Ўйлайманки, яқин йилларда Ўзбекистон авиабозори минтақада етакчи хабга айланади. Бу борада бизда барча имкониятлар, билим ва куч бор.

?кки кунлик тадбирга дунёда етакчи ўринда турувчи 130 га яқин халқаро авиаташувчи, авиасозлар ташкилотлари жалб қилинган. Хусусан, “Boing” ва “Jetcraft” (АҚШ), “Air Charter Service” (Буюк Британия), “Bombardier Business jets” (Канада), “TLD” (Ҳиндистон), “Luftansa Consulting” (Германия), “EGIS” (Франция), “ATR” (?спания), “Kuwait Airways” (Кувайт), “Air Arabia” ва “BGT Events” (БАА), “Gulf Air” (Бахрайн), “Korean Air” ва “Asiana Airlines” (Жанубий Корея), “Azerbaijan Airlines” (Озарбойжон), “Aeroflot” ва “IrAero” (Россия), “Al Masriya” (Миср), “Zagros Airlines” (Эрон), “Pegasus Airlines” ва “Turkish Airlines” (Туркия), “Mitsubishi Corporation” (Япония),  “Air Astana” (Қозоғистон) каби компаниялар ўз хизматлари ва маҳсулотларини намойиш этади.

Шунингдек, форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, ?қтисодиёт ва саноат вазирлиги, ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “Uzbekistan airways” АЖ, “Uzbekistan Airports” АЖ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорликда “Ўзбекистон фуқаро авиациясининг ривожлантириш: халқаро тажриба ва олинган сабоқлар” мавзуида семинар ўтказилиши режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net