Тожикистондан муносабат: Янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғоясига асослангани эътирофга лойиқ

25.01.2021 14:32

ДУШАНБE, 25 январь. /«Дунё» АА/. Тожикистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт фонди директори, шоир Алиакбар Абдуллоев Ўзбекистонда маънавият ва маданий ҳаёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақидаги  фикрлари билан ўртоқлашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

- Давлатларимиз раҳбарлари - Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек ва тожик халқлари ўртасида шаклланган биродарлик муносабатлари, маданий-гуманитар алоқалар ва кўп асрлик миллий урф-одатларни узвий давом эттириб, ушбу ҳамкорлик ришталарининг янада ривож топишига янги туртки берди, — деди таниқли адиб. — Мамлакатларимиз раҳбарлари саъй-ҳаракатлари самарасида сўнгги йилларда адабиёт ва санъат соҳасида ҳам самарали ҳамкорлик ривожланмоқди. Юқори даражадаги учрашувлар, Душанбеда ўзбек мумтоз адабиёти асосчиси Алишер Навоий номидаги боғда буюк шоир ҳайкали қад ростлагани, икки мамлакат пойтахтларида маданият кунлари ўтказилгани, Эркин Воҳидов ва Мирзо Турсунзода таваллад саналари муносабати билан маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилгани, замонавий тожик ва ўзбек ёзувчилари асарларининг таржима қилиниб, чоп этилаётгани, бошқа кўплаб тадбирлар бундан далолат бериб турибди.

Мен 19 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишини диққат билан кузатдим.

Менимча, Ўзбекистон раҳбарининг ёндашувлари ҳар қандай жамият учун долзарбдир. Бу, айниқса, давом этаётган глобаллашув даврида ҳамда терроризм, экстремизм, трансмиллий ва кибержиноятчилик, одам савдоси ва гиёҳванд моддалар савдоси каби таҳдидлар кучайиб бораётган бир вазиятда янада теран кўзга ташланмоқда.

Мазкур йиғилишда республика раҳбари таъкидлаганидек, агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир. Янги Ўзбекистонни барпо этишда бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт ҳамда аждодларнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият каби иккита мустаҳкам устунга таянилади.

Қўшни республика Президентининг пурмаъно  сўзлари бизни ҳам мамнун қилмоқда. ?кки биродар халқ ўртасидаги кўп асрлик маданий-маънавий ва яқин қардошлик алоқалари бундан кейин ҳам ривожланиб, такомиллашиб бораверишига ишонамиз.

Ўзаро муносабатларнинг мустаҳкам пойдевори буюк аждодларимиз Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Садриддин Айний, Абдулла Қодирий, Мирзо Турсунзода ва Ғафур Ғулом томонидан яратилган бўлиб, уларнинг асарлари таъсирида тожик ва ўзбек халқларининг бир неча авлоди тарбияланган ва вояга етган.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади” деган сўзлари катта таассурот қолдирди ва улар эътирофга лойиқ. Бу сўзларда нафақат ўз мамлакати ва халқи, балки бошқа халқларга нисбатан ҳам қатъий давлат ва фуқаролик позицияси ифода топган.

Менимча, агар давлат мафкураси чуқур онг, миллий ва умуминсоний қадриятларни тарбиялаш масаласига асосланса, албатта, бундай жамият бошқаларга ҳам эзгулик, одамийлик ва гуманизмни раво кўради.

Бунинг ёрқин намунаси ?ккинчи жаҳон уруши йилларида ўз исботини топган.  Ўша суронли йилларда  ўзбек, тожик, қозоқ ва қирғиз халқлари меҳр-оқибат, инсонпарварликнинг энг юксак қадриятларини намойиш этиб, собиқ иттифоқнинг турли ўлкаларидан эвакуация қилинган оилаларга бошпана берган.

Биз ўзбек биродарларимизга тараққиёт ва миллий фаровонлик тилаймиз. Ўзбекистон Президентининг дастуриламал қарорлари қардош халқлар фаровонлиги йўлидаги муносабатларни маданий-маънавий жиҳатдан янада ривожлантиришга хизмат қилади, деб ишонамиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net