Тожикистон ташқи ишлар вазири: Сурия ҳукуматига қарши мухолифат кучлари лагерларида 500 дан ортиқ Тожикистон фуқароси бор

28.07.2020 15:25

ДУШАНБЕ, 28 июль. /«Дунё» АА/. Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин матбуот анжуманида «СOVID-19 билан боғлиқ вазият яхшилаганидан кейин Суриядан 286 нафар Тожикистон фуқароси олиб келинади», дея таъкидлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тожикистоннинг «Ховар» миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, айни пайтда Сурия ҳукуматига қарши мухолифат кучлари лагерларида 500 дан ортиқ Тожикистон фуқароси бор.

Вазир хабарига кўра, ҳозирги пайтга келиб 286 нафар Тожикистон фуқаросини олиб келиш бўйича келишувга эришилган. Улар СOVID-19 билан боғлиқ вазият барқарорлашгандан сўнг халқаро авиақатновлар тикланиши билан олиб келинади.

«Вазирлик ушбу йўналишда Тожикистон Республикасининг Кувайтдаги — бир вақтнинг ўзида Суриядаги элчисига ваколат берган. Шунингдек, вазирлик Тожикистон фуқароларини қайтариш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳам иш олиб бормоқда», деди Сирожиддин Муҳриддин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net