ТIКА ички ишлар ходимлари учун ўқув-семинари ташкил қилди

18.02.2020 17:44

ТОШКЕНТ, 18 февраль. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон ?чки ишлар вазирлиги ҳамда Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТIКА) кўмагида «Терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш» мавзуида ўқув семинари ташкил этилди, деб хабар брмоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига таяниб.

Ўқув-семинари очилиш маросимида Т?КАнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Жамолиддин Туней, ??В Академияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ўткирбек Муҳамедов, Туркия Республикаси элчихонаси вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ўзаро ҳамкорлик натижасида ташкиллаштириб келинаётган машғулотлар жиноятчиликка қарши самарали курашиш, халқаро таҳдидларнинг олдини олиш, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг касб кўникмаларини оширишга хизмат қилаётганини таъкидлаб ўтди. 

Сир эмаски, халқаро терроризм бугунги кунда жаҳон афкор оммасини ташвишга солиб келаётган улкан хатарга айланди. Дунё мамлакатларида рўй бераётган сиёсий ихтилофлар, қуролли можаролар терроризм ва экстремизмнинг чегара билмаслигини, унга қарши бир минтақа ёхуд ҳудудда курашиб бўлмаслигини кўрсатмоқда. Ўзбекистон Республикаси мустақилликнинг дастлабки йиллардан бошлаб терроризмнинг ҳар қандай кўринишларига қарши муросасиз курашиш йўлида қатъий сиёсат юритиб келмоқда. Бу борада миллий қонунчилигимиз, халқаро умумэътироф этилган конвенция ҳамда ҳужжатларнинг қабул қилингани терроризмни молиялаштириш, унинг олдини олишда муҳим ҳуқуқий асос вазифасини ўтамоқда.

Мазкур ўқув-семинари ҳам терроризм ва уни молиялаштиришга қарши курашишда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, бу борада ўзаро тажриба алмашиш, соҳа ходимларининг касб кўникмаларини ошириш мақсадида ташкил этилгани билан долзарб аҳамият касб этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net