TICA билан ҳамкорлик давом этади

07.02.2020 15:31

ТОШКЕНТ, 7 февраль, /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида (ДСҚ) Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг (TICA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари билан учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур тадбир ТICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Али ?ҳсан Чагларнинг мамлакатимиздаги хизмат миссияси якунланаётгани муносабати билан ташкил этилди.

ДСҚ раиси Бекзод Мусаев суҳбатда Али ?ҳсан Чагларнинг Ўзбекистондаги шарафли миссияси давомида самарали ҳамкорлиги учун миннатдорлик изҳор қилди.

Али Чаглар ҳам ўтган давр мобайнида амалга оширилган самарали ҳамкорликдан мамнунлигини билдирди.

Учрашувда Туркиянинг турли жабҳалар, жумладан солиқ маъмурчилигидаги илғор тажрибасини ўрганиш Ўзбекистонда олиб борилаётган солиқ ислоҳотлари доирасида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Шунингдек, электрон тижоратни солиққа тортиш («Google Tax»), инвестицион салоҳиятни ошириш, солиқ қонунчилиги базасини замонавий талабларга мос равишда янгилаш, ушбу йўналишда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net