Тиббий хизматларни аҳолига янада яқинлаштириш ва қулайлигини ошириш мақсадида республика ҳудудларида тиббиёт кластерлари ташкил этилад

15.01.2022 10:51

ТОШКЕНТ, 15 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармони лойиҳасида  соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш,  аҳоли саломатлини сақлаш бўйича таклифлар  қайд этилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Фармон лойиҳасига мувофиқ, кўрсатилаётган тиббий хизматларни аҳолига янада яқинлаштириш ва қулайлигини ошириш мақсадида республика ҳудудларида хусусан, Наманган, Фарғона, Сирдарё, Қашқадарё, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳрида тиббиёт кластерлари ташкил этилади.

Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ва тиббий хизматларни марказлаштириш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, марказлашган лаборатория, стерилизация ва юқори технологик текширувлар тизимини ташкил этиш бўйича вазифлар белгиланяпти.

Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, аҳоли саломатлигини сақлаш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш дастурини 2022-2023 йилларда амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштиришнинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган стратегия (e-health-2026)

Дори-дармон ва тиббий буюмлар муомаласини тартибга солиш ҳамда аҳолига арзон ва сифатли маҳсулотлар етказиб бериш тизими такомиллаштирилади.

Биринчи навбатда дорихоналар фаолиятини тартибга солиш режалаштирилмоқда. Электрон рецепт тизимини такомиллаштириш ва кенг жорий этиш ҳамда нархларга риоя этилишини онлайн кузатишнинг ахборот тизимини яратилади.

Тиббиётнинг бирламчи тиббий-санитария хизматида аҳолига малакали хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, соҳага ажратиладиган маблағларни ошириш назарда тутилмоқда.

Фармон лойиҳасига кўра, давлат бюджетидан дори воситалари ва тиббий буюмларга ажратилган маблағларнинг 3 баробарга оширилиши таъминланади. Бунда асосий эътиборни хонадонбай тиббий профилактикани кучайтиришга қаратиш ва “мақсадли” скрининг ўтказиш чораларини кўрилади.

Тиббий-санитария хизматининг жозибадорлигини ошириш ва соҳани малакали кадрлар билан таъминланади. Бирламчи тиббий-санитария хизматининг ходимларига меҳнатга ҳақ тўлаш тизими такомиллаштирилади. Бирламчи тиббий-санитария хизматининг моддий-техник базаси мустаҳкамланади.

Лойиҳада, шунингдек, давлат тиббиёт муассасаларида дори-дармон ва тиббий буюмлар таъминотини янада яхшилаш ҳамда етказиб бериш ва сақлаш тизимини такомиллаштириш бўйича вазифалар белгиланган.

Репродуктив ёшдаги ва ҳомиладор аёллар, болалар учун юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича  46 та туманлараро перинатал марказларни ташкил этиш, уларни кадрлар, зарур тиббий техника ва буюмлар билан таъминлаш вазмфалари кўзда тутилган.

 Стратегияга кўра, тиббий хизматлардаги хусусий секторнинг улуши 25 фоизга етказилади. Хусусий тиббиётни янада ривожлантириш ва уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилади.

Мамлакатда ишлаб чиқариладиган дори-дармон ва тиббиёт воситаларининг улушини 80 фоизга етказиш каби муҳим вазифалар фармон лойиҳасида назарда тутилмоқда.

 Жумладан, импорт маҳсулотлар ҳажмини қисқартириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш режалаштирилмоқда.

Замонавий фармацевтика кластерлари ҳамда зоналарини ташкил этиш ва мавжудларини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

Шунингдек, ҳудудларда бирламчи тиббий-санитария хизматини “бир қадам” тамойили асосида ташкил этилади.

Ҳужжатда ҳудудлардаги мавжуд эҳтиёж, аҳолининг таклифларини инобатга олган ҳолда 2022-2023 йилларда 61 та оилавий поликлиниларкани, 215 та оилавий шифокор пунктларини ташкил этиш  белгиланмоқда.

Шифокорлар ойлик маошларини босқичма-босқич 1 000 АҚШ доллари эквивалентига етказиш таклифи ҳам фармон лойиҳасида қайд этилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net