Темир йўл орқали халқаро йўналишлар бўйича олиб келинганлар ҳақида маълумот берилди

01.05.2020 19:35

ТОШКЕНТ, 1 май. «Дунё» АА/.  “Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти халқаро йўналишлар орқали карантинга олинган ва карантинни ўтаган фуқаролар ҳақида маълумот берди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири жамият манбасига асосланиб.

Дунё миқёсида глобал муаммога айланган COVID-19 коронавирусининг Ўзбекистон Республикасига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида биринчи галда мамлакатимиздан халқаро йўналишларга, кейинги босқичда эса маҳаллий йўналишларда ҳаракатланадиган барча йўловчи поездлар ҳаракати тўхтатилди.

Халқаро йўналишларда ҳаракатланувчи йўловчи поездлари 2020 йилнинг 22 март кунига қадар Ўзбекистон Республикасига ўз йўловчилари билан киришга рухсат берилди ҳамда йўловчи поездлар орқали кириб келган 2 минг 257 нафар фуқаро республикамизнинг турли вилоятларида ташкил қилинган карантин зоналарига етказиб қўйилди.

Мамлакатимизнинг турли вилоятларида жорий йил 16 мартдан бошлаб, ҳозирги кунга қадар 14 кунлик карантинда бўлган юртдошларимиздан карантин муддати тугаган 15 минг нафардан зиёди, жами 63 та махсус дезинфекцияланган йўловчи поездларида ўз манзилларига етказилди.

Бугун Тошкент Жанубий вокзалидан Тошкент – Андижон йўналишига қўйилган махсус йўловчи поездида водий вилоятларига жами 200 нафар, Тошкент – Урганч йўналишида ҳам жами 200 нафар юртдошимиз ўз яшаш манзилларига етказилди. Булар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларида ташкил қилинган карантин масканларида шифокорларимиз назоратида бўлиб, карантин муддатини ўтаган фуқаролардир.

Махсус поездлар карантинда бўлган барча фуқароларимиз, карантин муддатини тугатмагунларича қатновини амалга оширади.

 Таъкидлаш жоиз, карантин пайтида республикамиз ҳудудларида аҳоли турмуш шароитини атрофлича ўрганиш ва юзага келадиган муаммоларни жойида ҳал қилиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар ишчи ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳлар учун қўшимча йўловчи поездлари ташкил қилиниб, уларни ташиш ишлари амалга оширилди. 

Жумладан, Сурхондарё, Қашқадарё, Андижон, Фарғона, Наманган, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ шаҳрига алоҳида йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net