Темир йўл божхона постидан ўтиш тартиблари белгиланди

15.05.2020 17:19

ТОШКЕНТ, 15 май. /«Дунё» АА/. «Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги Низом тасдиқланди ва Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Давлат божхона қўмитаси манбасига асосланиб.

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ темир йўл транспортида Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини кесиб ўтаётган вагон кузатувчилари ҳамда йўловчиларнинг қўл юки, багажи, валюта ва валюта қимматликларини божхона назоратидан ўтказиш ҳамда расмийлаштириш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, темир йўл вокзаллари ва темир йўл станцияларида божхона назорати зоналари белгиланди.

Ўзбекистон Республикасидан жўнаб кетаётган ва Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган йўловчилар, уларнинг қўл юки, багажи, валюта ва валюта қимматликларини божхона назоратидан ўтказиш ҳамда расмийлаштириш божхона назорати зонасидаги махсус хоналарда (кўрикдан ўтказиш жойлари) ёки йўловчи ташиш поездларида уларнинг тўхтаб туриш вақтида амалга оширилади.

Йўловчилар, уларнинг қўл юки, багажи, валюта ва валюта қимматликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш темир йўл маъмурияти билан келишилган ҳолда темир йўл вокзаллари ёки Давлат чегарасида жойлашган темир йўл станцияларида амалга оширилиши мумкин.

Низомга кўра, битта йўловчининг қўл юки, багажи, валюта ва валюта қимматликларининг божхона кўриги, божхона кўздан кечируви ҳамда йўловчи божхона декларациясини расмийлаштириш вақти 1,5 дақиқа ичида амалга оширилади.

Зарур ҳолларда мазкур муддат божхона органи томонидан 5 дақиқагача узайтирилиши мумкин.

Йўловчини шахсий кўрикдан ўтказиш вақти 30 дақиқа ичида, битта багажнинг божхона кўриги ва (ёки) божхона кўздан кечируви 10 дақиқа ичида, алоҳида кузатиб бориладиган (багаж, почта ва (ёки) почта-багаж вагонларидаги) багаж кўриги эса 30 дақиқани ташкил қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net