ТАТУ талабаларига австриялик профессор дарс бериш учун таклиф этилди

14.02.2020 10:32

ТОШКЕНТ, 14 февраль. /«Дунё» AA/. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига Клагенфурт университети (Aвстрия) профессори Жеан Чамберлаин Чежоу талабарларга дарс бериш учун Тошкентга келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маълумотига таяниб.

Австриялик профессор “Dynamics: Modelling, Simulation and CNN-based computing” мавзуида 30 соатдан маъруза ва амалиёт машғулотларини ўтказади ва талабалар билан биргаликда илмий муаммоларга ечим топиш билан шуғулланади.

Таъкидлаш жоизки, 2019-2020 ўқув йилида 22 та хорижий олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари ТAТУ талабаларига таълим бериши режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net