Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги: Меҳнат мигрантларига индивидуал тарзда вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун Рос

10.02.2021 16:36

ТОШКЕНТ, 10 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Россия Федерациясига кириш учун мамлакатимиз фуқароларига рухсатнома берилаётгани ҳақида тарқатилаётган хабарлар юзасидан баёнот эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Баёнотда, жумладан, шундай дейилади:

«?жтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароларининг вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланиш мақсадида Россия ҳудудига кириши учун рухсатнома олиб бериш бўйича хизматлар таклиф этилмоқда.

Чет эл фуқароларининг Россияга кириши бўйича Россия Федерацияси ҳукуматининг 2020 йил 16 мартдаги N 635-р-сонли «Россия Федерациясига чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг киришини вақтинча чеклаш ва визалар ва таклифномаларни беришни вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида»ги фармойиши билан қатор чекловлар жорий этилган.

Ушбу фармойиш бугунги кунга қадар амалда ва юртдошларимизнинг индивидуал тарзда вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланиш мақсадида Россия ҳудудига киришига рухсат йўқ. Фақатгина Россия ҳукуматининг коронавирусга қарши штаби томонидан чегара хизматларига тақдим этилаётган рўйхат асосида ташкилий тарзда ишга юборилаётган шахслар ушбу мамлакатга киритилмоқда.

?жтимоий тармоқларда пайдо бўлган чет эл фуқаросининг вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланиши учун Россия ҳудудига кириш ҳуқуқини берувчи рухсатноманинг мазкур шакли виза талаб этиладиган давлатлар фуқароларига берилади. МДҲ, шу жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун эса рухсатноманинг мазкур шакли татбиқ этилмайди.

Шу ўринда юртдошларимиздан Россия Федерацияси ҳудудига олиб кириб қўйиш хизматларини таклиф этаётган шахсларга ишонмасликни ва турли йўллар билан ушбу мамлакатга ноқонуний кириб боришга уринмасликни тавсия қиламиз.

Россияда ишлаш ва ишлаш мақсадида ушбу давлатга бориш тартиби ҳақида маълумотлар олиш учун юртдошларимиз Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига мурожаат қилиши мумкин».

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net