Ташқи ишлар вазирлиги муқаддас Қурбон ҳайити муносабати билан Оҳангарон шаҳридаги кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олди

24.07.2021 09:56

ТОШКЕНТ, 24 июль. /«Дунё» АА/. Ташқи ишлар вазирлиги хориждаги дипломатия ваколатхоналари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида «маҳаллабай» ишлаш тизими доирасида 19-20 июль кунлари навбатдаги инсонпарварлик акциясини ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги ?қтисодий дипломатия департаменти маълум қилишича, мазкур хайрия тадбиридан мақсад шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, кам таъминланган ва имконияти чекланган юртдошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат бўлди.

Акция довамида муқаддас Қурбон ҳайити муносабати билан мамлакатимизнинг Сингапурдаги элчихонаси ва мазкур давлатнинг «Pegas Investment Holdings» компанияси ҳомийлигида 40 бошга яқин майда шохли ҳайвон (қўй) гўшти, Латвиядаги элчихонамиз кўмагида 3 минг дона тиббий ниқоб ва Туркманистондаги элчихонадан тақдим этилган тикув машиналари «Темир дафтар», «Аёллар дафтари»га киритилган, ёрдамга муҳтож 250 дан зиёд оилага тарқатилди.

 Бундан ташқари, Оҳангарон шаҳрининг «Адолат» ва «Дўстлик» маҳаллаларидаги имконияти чекланган ва қарамоғида ногирони бўлган оилаларга ногиронлик аравачаси, шунингдек, зарур дори-дармонлар тақдим этилди.

 Таъкидлаш керак, йил бошидан буён Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг Германия, ?талия, Латвия, Озарбайжон, Сингапур, Эрон, Туркия, Туркманистон, Ҳиндистон ва Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари иштирокида Оҳангарон шаҳридаги 7-имконияти чекланган болалар мактаби ва бошқа таълим муассасаларига, шунингдек, «?лоқ», «Нўғойқўрғон», «Бўстон», «Янгиобод», «Умид» ва «Янгилик» маҳаллаларига, «Нуроний» жамғармасининг шаҳар бўлимига 5 мебеллар тўплами, 10 жуфт ўқув парталари, 24 та комьютер, 10 та ноутбук, 6 та проектор, принтер ва электрон доскалар, 19 та ногиронлар аравачаси, 9 та тикув машинаси, коронавирусни аниқлаш бўйича 1000 дона тезкор тест ва 6 минг дона тиббий ниқоб етказиб берилди.

Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Оҳангарон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, кам таъминланган ва имконияти чекланган юртдошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net