Талабаларга бизнес режаларини амалга оширишга кўмаклашувчи «YE Generator» бизнес-инкубатори иш бошлади

16.02.2020 10:35

ТОШКЕНТ, 16 февраль. /«Дунё» АА/. Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошида «Young Entrepreneurs Generator» («YE Generator») номли бизнес-инкубатор ўз фаолиятини бошлади. Шу муносабат билан унинг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё»АА мухбири Олий ва ўрта махсус таълим  вазирлиги ахборот хизмати манбасига таяниб.

Унда Олий ва ўрта махсус таълим, ?нновацион ривожланиш, Молия вазирликлари, ?слом тараққиёт банки, Савдо-саноат палатаси мутасадди ходимлари, МДҲ ?нновацияларни тижоратлаштириш маркази, Қозоғистон инновацион тадбиркорликни ривожлантириш фонди вакиллари, тадбиркорлар, Австрия, Германия, Япония ва Россия профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

«Young Entrepreneurs Generator» бизнес-инкубаторини ташкил этишдан мақсад — ёшларда стартап ва бизнес лойиҳаларни амалга ошириш бўйича кўникмаларни шакллантириш, улар учун семинар-тренинглар ва муваффақиятга эришган тардбикорлар, компания раҳбарларининг маҳорат дарсларини ташкил этиш ҳамда бизнес лойиҳаларини тижоратлаштириш бўйича инвесторларни топишга кўмаклашишдан иборат.

«YE Generator»нинг эътибори биринчи навбатда Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаларига қаратилади, аммо кейинчалик бизнес-инкубаторда ўз ишини бошламоқчи бўлган барча тадбиркорлар учун имкониятлар яратилади.

Дастлабки босқичда талабаларнинг ғояларидан тайёр бизнес-режа шакллантирилади.Ўқитиш, менторлик орқали ва малакали мутахассисларнинг кўмагида ёшлар ўз лойиҳаларини рўёбга чиқара бошлайдилар.

Бизнес-инкубаторда мамлакатимиз ва чет элда муваффақиятга эришган тадбиркорлар билан доимий учрашувлар ташкил қилинади. Якунланган ва бозорга чиқиш учун тайёр бўлган бизнес лойиҳалар маҳаллий ҳамда хорижий инвесторларга намойиш этилади ва сармоя жалб қилинади.

 

Сурат: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net