Сув тошқинидан зарар кўрган аҳолига кўрсатилаётган ёрдам Хитой нашрлари эътиборида

18.05.2020 10:35

ПЕК?Н, 18 май. /“Дунё” АА/. Жорий йилнинг 1 май куни “Сардоба” сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиб, ёндош туманлардаги маҳаллалар ва далаларни сув босди. Ушбу вазиятда Президентимиз раҳбарлигида офатдан зарар кўрган аҳолига манзилли ёрдам бериш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳукумат комиссияси томонидан тошқин оқибатларини бартараф этиш бўйича кўрилаётган кенг қамровли ишлар хорижий оммавий ахборот воситалари, хусусан, Хитой Халқ Республикаси нашрларида кенг ёритиляпти, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Шуҳрат Умиров.

Жумладан, Хитойнинг етакчи расмий ахборот манбаси – “Синьхуа” ахборот агентлиги тарқатган ушбу мавзуга оид мақолада “Сардоба” сув омбори тўғони ўпирилишидан зарар кўрганларнинг таъмирланадиган уйлари ҳам, янги қуриладиганлари ҳам давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилиши алоҳида қайд этилган.

“Президент маълум қилганидек”, – деб ёзади агентлик, “одамлар янги кўп қаватли уйларга ва ўзларининг таъмирланган ҳовли жойларига 1 сентябргача тўлиқ кўчиб ўтишади. Шу билан бирга, уйлари зарарланган одамларнинг илгариги ҳовлилари ҳам ўзларида қолади”.

Шунингдек, сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингдан зиёд хонадон эгаларининг ҳар бирига Ўзбекистон Президентидан 40 миллион сўмлик моддий ёрдам ҳамда турли маиший техникалардан иборат совғалар тақдим этилаётгани ҳам ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилинган.

Шу билан бирга, Чин юртида фаолият кўрсатадиган яна бир нуфузли оммавий ахборот воситаси – Хитой халқаро радиоси ҳам ушбу мавзуга мурожаат қилди. У интернет тармоғидаги “CRI Online” сайти орқали ўз муштарийларини Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарёга ташрифи тафсилотлари билан атрофлича таништирар экан, давлатимиз раҳбари ушбу ташриф доирасида вилоятнинг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида уй-жойлари бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган аҳоли учун 3 та массивда жами 2 минг 640 квартирали олтмиш олтита беш қаватли уйлар қурилиши тўғрисида баёнот берганини қаламга олган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net