«Стартап ташаббуслари»ни қўллаб-қувватлаш дастурининг бешинчи давраси янги форматда эълон қилинди

19.08.2020 18:11

ТОШКЕНТ, 19 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда пандемия оқибатларини юмшатишга қаратилган «Стартап ташаббуслари»ни қўллаб-қувватлаш дастурининг бешинчи давраси бошланганини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?лм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожланиш йилида пандемия туфайли “Стартап ташаббуслари”ни қўллаб-қувватлаш дастури биринчи марта тўлиқ онлайн тарзда ўтказилади. Ушбу формат барча иштирок этувчи жамоалар учун ажойиб амалиёт ва рақамлаштириш сари амалий қадамдир.

Пандемия жиддий таъсир кўрсатадиган йўналишлардан бири бу бандлик соҳаси бўлиб, ҳозирги иқтисодий муносабатлар қайта шаклланаётган бир пайтда иқтисодиёт тикланиши билан баъзи иш ўринлари йўқолиб кетиши мумкин. Шу сабабли бу йил "Стартап ташаббуслари" дастури янги иқтисодий воқеликлар ва бизнеснинг трансформацияси учун фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш орқали билим алмашиладиган, мутахассислар ва технологик лойиҳалар тайёрланадиган майдонга айланади.

Дастур янги технологиялар ва ишланмаларга талабни ўрганиш шаклида акс алоқа ўрнатиш орқали корхона ва ташкилотларга харажатларни камайтиришга, асосий бизнес жараёнларини рақамлаштириш ва муаммоларни ҳал қилиш учун иқтидорларни кашф қилишга ёрдам беришни кўзда тутади.

Республиканинг барча ҳудудларидан энг истиқболли 40 та лойиҳа жамоалари якуний тақдимотлар натижасига кўра ўз стартапларини амалга ошириш учун 50 миллион сўмгача мақсадли грантлар билан тақдирланади. Бу грантлар «Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси ва БМТ Тараққиёт дастури томонидан Япония ҳукумати молиявий кўмагида ажратилади.

Қўллаб-қувватлаш дастури лойиҳаларини танлаш мезони, иштирокчиларга қўйиладиган талаблар тўғрисида қўшимча маълумотлар билан  www.startupinitiatives.uz ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net