СOVID-19 га қарши ижтимоий масофани сақлаш бўйича огоҳлантирувчи “Self-Safety” мобил иловаси яратилди

17.07.2020 16:05

ТОШКЕНТ, 17 июль. /«Дунё» АА/. Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан  Ахборот технологиялар ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамкорлигида фуқароларни ижтимоий масофа сақлаш бўйича огоҳлантирувчи “Self-Safety” мобил иловаси яратилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими манбасига асосланиб.

COVID-19 дан сақланишда мобил иловалардан фойдаланиш самарадорлиги Жанубий Корея, Сингапур, ?сроил, ?талия, Франция каби  кўплаб давлатлар тажрибасида исботланди. Бу турдаги иловалар жамоат жойларида сизнинг хотиржамлигингизни таъминлайди, яқин кишиларингизни касаллик юқтириб олиш эҳтимоли пайдо бўлганда огоҳлантиради.

?лова мобил телефоннинг GPS ва Bluetooth модуллари ёрдамида  фойдаланувчилардан бирида касаллик аниқланса, бир дақиқа ичида барча фойдаланувчиларни 5 метр радиусда кесишган нуқталарини солиштиради. Кесишув нуқталари аниқлангач, мазкур жойларда 5 метрли радиусда бўлган барча фойдаланувчиларга PUSH-хабарнома кўринишида касал билан алоқада бўлганлик эҳтимоли тўғрисида ва кейинги хатти-ҳаракатлар бўйича тавсиялар беради.

Мобил илова Android ва iOS платформаларида мавжуд бўлиб, www.coronavirus.uz веб-сайтидаги ҳаволалар орқали юклаб олиш мумкин. Рўйхатдан ўтишда илова GPS ва Bluetooth модулларини ёқиб қўйиш лозим.

?лова ундан қанча кўп одам фойдаланса, уйдан ташқарида ушбу иловани фаоллаштирса, шунча сифатли ва яхши ишлайди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net