СМТ? директорининг биринчи ўринбосари Акрамжон Неъматов: Ўзбекистоннинг БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо бўлиши Президент Шавк

14.10.2020 10:06

ТОШКEНТ, 14 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари Акрамжон Неъматов “Дунё” АА мухбирига мамлакатимизнинг БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши (?ҲК)га сайланиши муносабати билан ўз фикрларини билдирди.

— Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлатларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини бажариши учун масъул бўлган асосий орган — ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга Ўзбекистоннинг биринчи марта сайланиши - бу, авваламбор, мамлакатимиз томонидан инсоннинг сиёсий, фуқаролик, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларини таъминлаш бўйича эришилган ютуқлар, ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг умумэътироф этилган халқаро меъёрлар ва стандартларга мувофиқлигининг юксак эътирофидир.

Шунингдек, бу - давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари биринчи ўринга қўйилган давлат ва жамиятнинг барча соҳаларини тубдан ислоҳ қилиш сиёсатини халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланишидир.

Албатта, бу ютуққа Ўзбекистоннинг яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик тамойилларига асосланган, халқаро муносабатларнинг масъул субъекти сифатида жаҳон миқёсидаги обрўсини сезиларли даражада оширган янги ташаббускор ва очиқ ташқи сиёсат туфайли эришилди.

Ва ниҳоят, энг муҳими, бу - халқаро ҳамжамиятнинг Ўзбекистон ?ҲК аъзоси сифатида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида умумэътироф этилган универсал нормалар ва стандартлар бутун дунёда тан олинишига муносиб ҳисса қўшишига бўлган юксак ишончидир.

Албатта, бу мақом, ўз навбатида, Ўзбекистон зиммасига катта масъулият юклайди, демократлаштириш ва модернизациялаш йўлидаги саъй-ҳаракатларни барқарор давом эттиришда давлат ва жамият саъй-ҳаракатларини янада кучли бирлаштиришни талаб қилади.

Ўзбекистоннинг БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзолиги Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги кенг кўламли ислоҳотларга қўшимча импульс беришига ишончим комил. Мамлакатимиз инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари дунё бўйлаб қарор топишига муносиб ҳисса қўшади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net