Шерзод Шерматов: Вақтингизни доим ўзингиз, оилангиз ва жамиятга фойда келтириш учун сарф қилинг!

25.05.2020 16:08

ТОШКЕНТ, 25 май. /“Дунё” АА/. Май ойининг сўнгги кунларида ўзбекистонлик ўқувчилар, ота-оналар, ўқитувчи-мураббийлар “Сўнгги қўнғироқ”ни байрам қилади. Бугун республикамизнинг барча мактабларида минглаб битирувчи ўқувчилар учун сўнгги қўнғироқ чалинади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати манбасига таяниб.

Жорий йил 279 минг ўқувчи ёшлар 11-синфни битирмоқда. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўрта таълим битирувчилари - 11-синф ўқувчиларини ушбу кун билан табриклади.

- Ҳозирда кўпчилигингиз асосий вақтингизни олий таълим муассасаларига кириш учун тайёргарликка қаратмоқдасиз. Сизлар учун яқинда “Онлайн-мактаб” каналларимизда Давлат тест маркази билан ҳамкорликда тест топширишга тайёргарлик ва ўзига хос онлайн-репетиторлик сабоқларини бошлаймиз, - деди вазир ўз табригида.

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Халқ таълими тизимида кенг кўламли ислоҳотлар бошланган. Вазирлик олдида амалга оширилиши лозим бўлган талайгина вазифалар турибди ва улар албатта, босқичма-босқич ўз ечимини топади. Бунга яқинда қабул қилинган Халқ таълими соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

- Бугунги кунда ўқувчилар олдида якуний имтиҳон ва олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари турибди, уларнинг имтиҳон-синовларда мувафаққиятли ўтишларида ёшларимизга таълим берган ўқитувчи-мураббийларнинг ҳиссаси беҳисобдир, - дея таъкидлади вазир.  

“Қадрли битирувчилар шу вақтгача 11 йил Сиз билан бир партада ўтирган қадрдон синфдошларингиз ва дўстларингиз бугун янги ҳаёт арафасида турибди. Орангизда кимдир олий ўқув юртларда таълим олишни давом эттирса, яна кимдир ишга кириб ёки тадбиркорлик фаолиятини бошлаб, рўзғорига ўз ҳиссасини қўшиш ҳаракатидадир. ?шонаманки, қаерда бўлсангиз ҳам мактабда олган билимингиз келгусида билимингизни янада чуқурлаштиришга ва илм-фан билан шуғулланишингизга ёрдам беради”, -дейилади табрикда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net