Сенат қўмитаси раиси ва Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари Ўзбекистондаги Америка савдо палатаси аъзолари билан учрашди

08.08.2021 15:06

ТОШКЕНТ, 8 август. /«Дунё» АА/. Америка савдо палатаси раҳбариятининг ташаббусига биноан палатанинг Ўзбекистондаги аъзо компаниялари билан видеоконференцалоқа форматида онлайн-мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Парламент юқори палатаси ахборот хизматининг маълум қилишича, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Р.Алимов, Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи ?.Мухторов ва 20 дан ортиқ етакчи хорижий компания вакиллари иштирок этди.

Давлат божхона қўмитаси вакиллари ташқи савдо операцияларини амалга оширишда божхона ва тарифларни тартибга солиш билан боғлиқ бир қатор амалий саволларга жавоб берди.

Хорижлик тадбиркорлар мамлакатимизда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар ва чора-тадбирларни юқори баҳолади.

Парламент ва республиканинг ихтисослашган идоралари вакилларининг очиқ мулоқотга тайёр экани алоҳида қайд этилди.

Учрашув иштирокчилари хорижий инвесторлар фаолиятида юзага келаётган масалаларни ана шундай форматда конструктив муҳокама қилишни давом эттиришга келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net