Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси халқимизга муборак Қурбон ҳайити муносабати билан табрик йўллади

30.07.2020 10:23

ТОШКЕНТ, 30 июль. /«Дунё» АА/. 31 июль – Қурбон ҳайити муносабати билан хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги элчилари байрам табрикларини йўлламоқда.

Ҳишом бин Мишъал ас-Сувайлим, Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси:

– Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Муборак Қурбон ҳайити кириб келиши муносабати билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳукумати ва халқи номидан қардош Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва халқини самимий табриклашдан мамнунлигимни билдираман.

Аллоҳ таоладан бундай муносабатларни барча мусулмонларга эзгуликлар ва яхшиликлар ила қайтаришини ҳамда икки мамлакат халқларига ривожланиш ва юксалиш ато этишини сўрайман.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳукуматининг коронавирусга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини алоҳида қайд этишни истардим. Аллоҳ таоладан бу балодан дунёни халос этишини ҳамда инсонларга яхшилик, саломатлик ва тинчлик ато этишини сўраб қоламан.

Ҳайитингиз муборак бўлсин!

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net