Саудия Арабистонидаги ватандошларимиз мурувват хайрия акциясини ўтказди

16.05.2020 17:42

Р?ЁЗ, 16 май. /“Дунё” АА/. Хорижий давлатларда истиқомат қиладиган ватандошларимиз “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига ўз ҳиссасини қўшишда давом этмоқда. Жумладан,   мамлакатимизнинг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги элчихонаси кўмагида бир гуруҳ юртдошимиз мурувват хайрия акциясини ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Риёз ва Жидда шаҳарларида вақтинча меҳнат қилаётган 75 нафар ўзбекистонлик дипломатик миссияга мурожаат қилиб, коронавирус пандемияси туфайли маҳаллий иш берувчилар уларни иш ва вақтинча яшаш жойи билан таъминлай олмаётганини маълум қилган.

Ўзбекистоннинг Риёз шаҳридаги элчихонаси ва Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси иш берувчилар билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказиши самарасида фуқароларимизга вақтинча турар жой ажратилди. Бироқ уларни озиқ-овқат билан таъминлаш масаласи долзарб бўлиб қолаётган эди.

Саудия Арабистонидаги бир гуруҳ мурувватли юртдошларимиз мураккаб аҳволдаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини озиқ-овқат маҳсулотлари ва бирламчи ашёлар билан таъминлаш мақсадида молиявий кўмак кўрсатмоқда.

Мамлакатимизнинг Риёз ва Жидда шаҳарларидаги ваколатхоналари ходимлари ушбу хайрия ишларини тизимли ташкил этиб, вақтинча мушкул аҳволда қолган фуқароларимиз билан доимий алоқада бўлиб турибди. Уларни озиқ-овқат ва бошқа энг зарур бўлган маҳсулотлар билан таъминлаш ишлари мунтазам равишда олиб борилмоқда.

Шунингдек, фуқароларимиз мурожаатига кўра дипломатия ваколатхоналаримизда ташкил этилган Тезкор штаб томонидан уларни Ўзбекистонга қайтариш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бугунгача чартер рейсда Ватанга қайтиш истагини билдирган юртдошларимиз сони 127 нафарни ташкил этмоқда. Мазкур маълумот Ташқи ишлар вазирлиги орқали Республика махсус комиссиясига киритилган. Чартер парвоз бўйича барча масалалар ўрганиб чиқилади ва у Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган вазиятни теран англаган фуқароларимиз мамлакатимиз раҳбарияти бундай оғир кунларда хорижда бўлиб турган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатаётгани учун ўз миннатдорлигини билдирмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net