Самарқанддаги Ҳадис илми мактаби талабалари билими Ал-Азҳар тажрибаси асосида баҳоланмоқда

04.02.2020 17:11

ТОШКЕНТ, 4 февраль /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон билан Миср ўртасида муқаддас ислом динининг бағрикенглик тамойиллари, маърифий қадриятларини тарғиб этиш, диний-маънавий меросни тадқиқ қилиш, турли хавф-хатарларга қарши курашиш борасида кенг кўламли ҳамкорлик амалга оширилмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири ?мом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази матбуот хизмати маълумотига асосланиб.

Халқаро илмий-тадқиқот маркази қошида ташкил этилган Ҳадис илми мактаби фаолиятини фикримизнинг тасдиғи сифатида келтириш мумкин. Ҳамкорлик доирасида академик алмашув ва кўплаб янги қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш ҳам  кўзда тутилган.

Мисрнинг Ал-Азҳар университети профессори Али Саъд Али Саъднинг қайд этишича, Самарқанддаги Ҳадис илми мактаби Ўзбекистоннинг нуфузли олий таълим муассасаларидан биридир. Бу ерда талабалар илмий салоҳияти ва малакасини Ал-Азҳар университети мезонлари даражасида кўтаришга эътибор қаратилмоқда. Мисрнинг етакчи олий таълим муассасаси икки нафар профессорининг ушбу таълим даргоҳида дарс беришга жалб этилгани ҳам шундан дарак беради.

Ҳадис илми мактабидаги аудиториялар ўқув ва имтиҳон жараёнини халқаро талабларга мувофиқ олиб бориш учун зарур компьютер, “ақлли” замонавий техник ва технологик қурилмалар билан жиҳозланган. Шунингдек, бу ерда замонавий спорт зали ва ёпиқ сув ҳавзаси мавжуд.

Олий мактаб талабалари учун замонавий ахборот технологиялари ёрдамида мутахассислиги бўйича мустақил таълим олиш учун зарур шароит яратиб берилган. Бу эса дунёнинг барча олий таълим муассасалари, хусусан, Ал-Азҳар университетида мавжуд ўқув жараёнларига оид янгиликларни мунтазам кузатиб бориш имконини беради.

Ўқув йилининг биринчи ярми бўйича якуний назорат синовлари тўлиқ араб тилида олиб борилаётгани мактаб билан Ал-Азҳар университетини янада яқинлаштиришга хизмат қилади.

Ҳозирги кунга қадар ўтказилган имтиҳон натижаларига кўра, талабаларнинг билим даражаси умумий талабнинг 90 фоизидан юқори кўрсаткични ташкил этди.

Бир сўз билан айтганда, Ҳадис илми мактаби том маънода ҳадисшунослик бўйича олий илм маскани мақомига эришиши учун барча имкониятлар сафарбар этилган

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net