Самарқанд шаҳрида Туркия Бош консулхонаси очилади

19.08.2020 19:51

ТОШКЕНТ, 19 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қарор билан,  Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги муносабатларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастури тасдиқланди ҳамда Туркия билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилди.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш, жумладан, чора-тадбирлар дастурининг бажарилишини таҳлил қилади ҳамда ундаги тадбирлар ва лойиҳалар ижросида амалий ёрдам кўрсатади.

2020 йил якунига қадар эса Самарқанд шаҳрида Туркия Республикасининг Бош консулхонаси очилиши тасдиқланди.

Ҳукумат қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига Туркиянинг қуйидаги йўналишларда илғор тажрибаси ва инновацион ёндашувларини жорий этиш масалалари бўйича инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг маслаҳатчиси сифатида турк экспертлари жалб қилинади:

- жадал саноатлаштириш ва замонавий инфратузилмани ривожлaнтириш, иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш стратегияси ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш сиёсатини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқаришнинг халқаро сифат стандартларини жорий этиш;

- “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш ва инвестиция мyҳитини такомиллаштириш;

- махсус иқтисодий зоналарнинг самарали фаолиятини ташкил этиш;

- икки мамлакат ўртасидаги саноат кооперацияларини янада ривожлантириш.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига қуйидаги йўналишлар бўйича Туркия Респyбликаси ҳукуматининг техник кўмаги кенгайтирилиб, етакчи турк экспертлари жалб қилинади.

Булар:

- соғлиқни сақлаш инфратузилмаси объектларини бошқариш соҳасидаги салоҳиятни ошириш;

- сейсмология соҳасидаги институционал ва норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, замонавий халқаро стандартларни жорий этиш, шунингдек, баланд бинолар, гидротехник иншоотлар, кўприклар ва бошқа инфратyзилма объектларини қуриш ва улардан фойдаланишда сейсмик хавфсизликни таъминлаш масалаларида республикамизнинг илмий салоҳиятини ривожлантириш;

- йўллар ва йўл бўйи инфратузилмасини қуриш ҳамда улардан самарали фойдаланиш соҳасида халқаро стандартларни жорий этишга кўмаклашиш;

- «электрон ҳукумат» соҳасида Туркия Республикасининг энг яхши ечимлари ва технологияларини жорий этиш орқали ушбу тармоқдаги салоҳиятни ошириш бўйича чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net