Самарадан махсус поездда 938 нафар ҳамюртимиз олиб келинди

17.09.2020 14:38

ТОШКЕНТ, 17 сентябрь. /“Дунё” АА/. Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Самара вилоятидан олиб келиш учун «Тошкент–Кинел–Тошкент» йўналишида махсус поезд қатновини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Транспорт вазирлиги манбасига асосланиб.

Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 14 сентябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига тегишли поезд 938 нафар юртдошимиз билан «Кинел» станциясидан Ўзбекистонга жўнаган эди.

Мазкур поезд 16 сентябрь куни кечки пайт Тошкент Жанубий вокзалига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net