Ригaда ҳуқуқни муҳофaзa қилиш соҳасидa ҳaмкорлик мaсaлaлaри муҳокама қилинди

06.02.2020 10:35

ТОШКЕНТ, 6 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Ригадаги элчиси Қадамбой Султонов Латвия ички ишлар вазири Сандис Гиргенс билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида айтилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Томонлар тармоқ идоралари ўртасида Ўзбекистон – Латвия ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди, идоралараро ҳамкорликнинг икки томонлама маслаҳат механизмларини қайта тиклаш ва жонлантириш юзасидан фикр алмашди.

Суҳбат чоғида элчи Латвия томонига Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари ҳақида маълумот берди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини баҳолаш учун рейтинг тизимини жорий этиш, Ахлоқ кодекси, ?чки ишлар вазирлиги Малака ошириш институтини очиш, "Хавфсиз шаҳар" концепциясини рўёбга чиқариш борасидаги ишлар шулар жумласидан.

Таъкидланганидек, кўрилган чора-тадбирлар туфайли Ўзбекистонда жиноятчилик даражасини сезиларли камайтиришга эришилди. Бу каби ислоҳотлар натижалари жаҳон ҳамжамияти томонидан алоҳида эътироф этилмоқда. Хабар қилинишича, 2019 йил ноябрь ойида Галлуп (Америка) томонидан эълон қилинган "Ҳуқуқ ва тартибот индекси" рейтингида мамлакатимиз Швейцария билан бир қаторда 4-ўринда қайд этилди.

Ўз навбатида, Сандис Гиргенс Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимида амалга оширилаётган туб ўзгаришларни ижобий баҳолади.

Сандис Гиргенс Латвия томони идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантиришдан, жумладан, 2002 йилда имзоланган ҳукуматлараро битим қоидаларига мувофиқ Уюшган жиноятчилик, терроризм, гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси, психотроп моддаларга қарши курашиш бўйича қўшма комиссия имкониятларидан фойдаланишдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net