Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Цюрих университети госпитали ўртасида битим имзоланди

21.01.2021 14:44

ТОШКЕНТ, 21 январь. /«Дунё» АА/. Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Хуршид Фозилов ва Цюрих университети госпитали (Швейцария) директори кардиохирургия департаменти раиси, профессор Пауль Роберт (Paul R.Vogt) ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра,  тадбирда ёш мутахассисларни тайёрлаш, тадқиқотлар ўтказиш, ўзбекистонлик мутахассисларнинг Цюрих университети базасида кардиология, рентген-эндоваскуляр жарроҳлик, кардиожарроҳлик, электрофизиология каби йўналишлар бўйича қисқа ва узоқ муддатли стажировкаларини ташкил этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда телетиббиёт соҳасида иккала марказнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракатини ташкил этиш, юқори аортал калапани транскатетер имплантацияси (TAVI), стент-графтлар имплантацияси ва йўналишларда юқори технологик муолажаларни ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Музокаралар натижасида ўзбекистонлик мутахассисларнинг малакасини ошириш ва бошқа йўналишдаги ҳамкорлик бўйича бўйича битим имзоланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net