ТОШКЕНТ, 14 апрель. /«Дунё» АА/. Рамазон ҳайити байрам қилиниши муносабати билан «Uzbekistan Airways» компанияси республиканинг барча ички ҳаво қатновлари учун 50 фоизлик чегирма тақдим этилишини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Чегирмалар 2 – 4 май кунлари амал қилади.
Бундан олдин авиакомпания Наврўз байрами муносабати билан 19 – 23 март кунлари учун ички ҳаво қатновларида чегирмалар тақдим этган эди.