Қозоғистоннинг Оқтўбе вилояти ҳокими Қорақалпоғистонга келди

25.02.2020 11:04

НУКУС, 25 февраль. /«Дунё» АА/. Қозоғистон Республикаси Оқтўбе вилояти ҳокими Ондасин Уразалин раҳбарлигидаги делегация Қорақалпоғистон Республикасида бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мусо Ерниязов меҳмонларни қутлар экан, икки давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашувлари чоғида эришган келишувлар азалдан тарихи, тили, дини бир халқларимиз ўртасидаги дўстлик, қардошлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўлидаги мақсадларни акс эттирганини қайд этди. Бу, ўз навбатида, мамлакатларимизнинг савдо-иқтисодий, ижтимоий-маданий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўз навбатида, Оқтўбе вилояти ҳокими Ондасин Уразалин самимий қабул учун миннатдорлик билдирди. Бу галги учрашув ҳудудлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш йўлидаги интилишларга алоҳида ҳисса бўлиб қўшилишини таъкидлади.

Суҳбат давомида келгусидаги шериклик истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқот сўнгида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан Қозоғистон Республикасининг Оқтўбе вилояти ҳокимлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net