Қозоғистондаги Л.Гумилев номидаги университет қошида «Ўзбек тили дўстлари» клуби очилди

27.02.2020 11:51

НУР-СУЛТОН, 27 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Нур-Cултон шаҳридаги элчихонаси томонидан ўзбек ва қорақалпоқ этномаданий марказлари билан ҳамкорликда Л.Гумилев номидаги Евроосиё миллий университетида ўзбек тилининг замонавий ривожланишига бағишланган давра суҳбати ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё»АА мухбири.

Тадбирда Қозоғистонда яшаётган ва таълим олаётган ватандошлар, мазкур университет талаба ҳамда профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Давра суҳбатида ушбу олий ўқув юрти қошида «Ўзбек тили дўстлари» клуби ўз фаолиятини бошлагани эълон қилинди.

Учрашувда Қозоғистон халқлари Ассамблеяси раиси ўринбосари Ш.Пўлатов ўзбек тили ва адабиётининг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни, халқаро нуфузини юқори баҳолади. Университетда ташкил этилган «Ўзбек тили дўстлари» клуби мамлакат ёшлари ўртасида ўзбек тилини янада чуқур ўргатишга хизмат қилишини таъкидлади.

Олий ўқув юрти раҳбарияти клубнинг ушбу университетда ташкил этилгани улар учун катта шараф эканини қайд этди.

“Клуб айнан бизнинг университетимизда ташкил этилгани учун миннатдорлик билдирамиз”, – деди университет проректори А.Жолдасбекова.

Тадбирда иштирокчилар ўзбек тилида ҳикматли сўзлар, шеърлар, қўшиқлар айтишди. Университет талабалари томонидан ўзбек тилида мусиқали дастур тақдим этилди, Алишер Навоий, Низомий Ганжавий, Ҳофиз Шерозий, Абай асарларидан парчалар ўқилди.  

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net