Қозоғистонда 25 декабрдан 5 январгача карантин чекловлари жорий этилади

21.12.2020 15:38

ТАШКЕНТ, 21 декабрь. /«Дунё» АА/. Қозоғистонда коронавирусга қарши курашиш мақсадида 25 декабрдан 5 январгача карантин чекловлари жорий этилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қозоғистон Бош вазири Аскар Мамин раҳбарлигидаги ҳукумат комиссияси COVID-19 муносабати билан янги чеклов чораларини жорий этиш бўйича  қарор  қабул қилди.

«Келгуси йилнинг январь-февраль ойларида грипп касалликларининг  кўпайиши натижасида коронавирус инфекциясига чалинганлар сони ошиши мумкин», деб хабар бермоқда ҳукумат расмий сайти.

 Шу сабабли 25 декабрдан 5 январгача кўнгилочар томошалар, спорт ва оммавий маросимлар, шу жумладан Янги йил тадбирлари ва байрам тантаналарини ўтказишга таъқиқ жорий этилди.

Комиссия, шунингдек, COVID-19га қарши дори воситалари  нархини 24 фоизгача арзонлаштириш бўйича ҳам қарор қабул қилган.

Хабар қилинишича, бугунги кунда Қозоғистон коронавирусга қарши ўзи ишлаб чиқарган «QazCovid-in» вакцинасининг  учинчи босқич синовларини ўтказмоқда. Шунингдек, 22 декабрдан бошлаб Россия вакцинасини биргаликда ишлаб чиқаришга старт берилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net