Қозоғистон Россиядан қўшимча тарзда 4 миллион доза «Спутник V» вакцинаси олади

23.03.2021 17:50

ТОШКEНТ, 23 март. /«Дунё» АА/. Кеча Москвада амалий ташриф билан бўлган Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан музокаралар ўтказди. Унда Қозоғистонга қўшимча тарзда 4 миллион доза «Спутник V» вакцинаси етказиб берилиши бўйича келишиб олинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қозоғистон ҳукумати раҳбари веб-сайтида ёзилишича, музокараларда Асқар Мамин вирус тарқалишини енгиш учун мамлакатлар саъй-ҳаракатларини,  шу жумладан, аҳолини оммавий эмлаш масалаларини юқори даражада мувофиқлаштириш зарурлигини таъкидлаган.

«Жорий йилнинг иккинчи ярмида Кокшетау шаҳрида бўлиб ўтадиган «Экология ва яшил тараққиёт соҳасидаги ҳамкорлик» мавзусидаги XVII минтақалараро ҳамкорлик форумига тайёргарлик масалалари ҳам кўриб чиқилди. Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида 2021-2025 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорликнинг комплекс дастурини ишлаб чиқиш ва имзолаш бўйича ишларни фаоллаштириш зарурлиги қайд этилди», деб хабар қилинади маълумотда.

Россия Қозоғистоннинг асосий ташқи иқтисодий шеригидир. 2020 йилда икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 18,2 миллиард долларни ташкил этган. Қозоғистонда Россия капитали иштирокидаги 10 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда. Бу чет эл иштирокидаги корхоналар умумий сонининг 36,1 фоизини ташкил этади.

«Казинформ» давлат агентлиги маълумотига кўра, 22 март куни мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланган 1 минг 101 та ҳолат аниқланган. Пандемия бошланганидан бери 234 минг 7 киши ушбу вирусга чалинган. Шундан  212 минг091 нафар бемор касалликдан фориғ бўлди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net