Қозоғистон давлат чегарасини кесиб ўтиш тартиби бўйича чеклов чораларини кучайтирмоқда

03.11.2020 12:26

ТОШКEНТ, 3 ноябрь. /«Дунё» АА/. Қозоғистонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия давлат чегарасини кесиб ўтиш бўйича чеклов чораларини кучайтирди, деб хабар берди «Дунё» АА мухбири.

«Казинформ» ахборот агентлигининг хабар беришича, ?доралараро комиссия  қуйидаги қарорларни қабул қилган:

- Қозоғистон ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет элликлар, уларнинг оила аъзолари, шунингдек, Қозоғистон фуқароларининг оила аъзолари бўлган хорижликлар учун давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Улар давлат чегарасини ҳар 90 кунда бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда кесиб ўтиши мумкин (илгари бу 30 кун эди);

- 2021 йил 1 майга қадар 57 мамлакат фуқаролари учун визасиз режим тўхтатилди;

- 2021 йил 1 январгача Хитой ва Ҳиндистондан келаётган транзит йўловчилар учун Қозоғистонда 72 соатлик визасиз бўлиб туриш тартибини тўхтатилди;

- 9 ноябрдан бошлаб Туркия билан амалга ошириладиган халқаро авиарейслар сонини ҳафтасига 33 тадан 20 тагача қисқартирилди.

2 ноябрь ҳолатига кўра, Қозоғистоннинг аксарият минтақаларида Covid-19 билан касалланиш ҳолатлари кўпаяётгани кузатилмоқда, деб хабар берди «Казинформ». Жорий йил 5-18 октябрь кунлари мамлакатда 1 минг 272 ҳолат аниқланган бўлса, 19 октябрь - 1 ноябрь кунлари эса бу кўрсаткич 3 минг 352 тани ташкил қилган. Кеча мамлакатда 442 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net