Қорақалпоқ давлат университети талабаси «МДҲнинг энг яхши талабаси – 2020» халқаро танловида ғолиб бўлди

23.07.2020 16:18

НУКУС, 23 июль. /«Дунё» АА/. Қорақалпоқ давлат университети талабаси Наргиза Болтабоева Қозоғистоннинг Нурсултон шаҳрида ўтказилган «МДҲнинг энг яхши талабаси – 2020» халқаро танловида биринчи ўринни қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади  МДҲ давлатларининг олий таълим муассасалари талабаларини қўллаб-қувватлаш, илм-фан, техника ривожланишига ҳисса қўшаётган ёшларни аниқлаб, уларни муносиб рағбатлантиришдир.

Танлов натижаларига кўра, университет талабаси Наргиза Болтабоеванинг илмий ишлари, қўлга киритган натижалари ҳисобга олинган ҳолда I ўринга муносиб деб топилди.  Наргиза «МДҲнинг энг яхши талабаси – 2020» ёзуви туширилган кўкрак нишони ва I даражали диплом билан тақдирланди.

Лойиҳа доирасида МДҲ мамлакатлари олий таълим муассасаларининг қобилиятли, халқаро олимпиада ва танловлар ғолиблари бўлган талабалари ютуқларини акс эттирувчи «Халқаро иқтидорли ёшлар энциклопедияси» нашрдан чиқди.

Н.Болтабоева шу кунга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи стипендияси ва ?слом Каримов номидаги давлат стипендияси совриндори бўлган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net