Қоҳира ва Пекин йўналишларидаги чартер рейслар жадвалига ўзгартириш киритилди

06.08.2020 12:14

ТОШКЕНТ, 6 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизматининг маълумотига кўра, 2-16 август кунлари амалга оширилиши режалаштирилган айрим  чартер рейслар жадвалига ўзгаришлар киритилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Унга кўра, 5 август кунига белгиланган «Қоҳира – Тошкент – Қоҳира» йўналишидаги парвоз 16 август, 7-8 август кунларига режалаштирилган «Тошкент – Пекин – Тошкент» йўналишидаги чартер рейс 13-14 август кунларига кўчирилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net