ТОШКЕНТ, 2 март. /«Дунё» АА/. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Прага Метрополитан университети проректори Ярослав Галик билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига таяниб.
Унда Ўзбекистон билан Чехия давлатлари ўртасида олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, Прага университети томонидан ўзбекистонлик ёшларга магистратура ва докторантурага грантлар ажратиш бўйича келишув имзоланди.
Мазкур келишувга биноан, ажратиладиган грантлар учун номзодлар Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида ўтказиладиган танлов асосида сараланиши белгиланди.