Пандемия даврида шаҳарни барқарор бошқариш масалалари муҳокама қилинди

21.07.2020 14:02

ПАР?Ж, 21 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчихонаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, ?қтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимияти вакиллари «Урбанизация ва инфратузилма: COVID-19 пандемиясига муносиб жавоб» мавзусидаги вебинарда иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбир Барқарор сармоялар бўйича Париж катта альянси, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ва «Глобаль ечимлар» ташаббуси кенгаши томонидан ташкил этилди.

Вебинарда шаҳар даражасида профилактика чораларини кўриш, шаҳар инфратузилмаси қурилишига инвестицияларни жалб қилиш, марказий ва минтақавий ҳокимиятлар ўртасидаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш, шунингдек, аҳолининг кўмакка муҳтож қатламларига, мигрантлар ва талабаларга ёрдам кўрсатиш масалаларини муҳокама қилди.

?қтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг Урбанизация сектори директори Азиза Ахму ўз маърузасида дунёнинг 70 шаҳридаги вазиятни таҳлил қилиш асосида ташкилот мутахассислари шаҳар ва муниципал маъмуриятлар ваколатларини ошириш, шаҳарларни рақамлаштириш, ақлли шаҳар лойиҳаларини амалга ошириш зарур деган хулосага келганини таъкидлади. Бундан ташқари, бундай тадбирларни молиялаштириш учун халқаро ташкилотлар, хусусий сектор ва бошқа манфаатдор томонларни жалб қилган ҳолда инқирозга қарши фондларни яратиш зарурлиги қайд этилди.

Кембриж университетининг Эпидемиология бўлими эксперти Толула Они COVID-19 пандемиясига қарши курашда тармоқлараро маълумотларни таҳлил қилиш, шу жумладан шаҳар инфратузилмаси, муниципал хизматлар, соғлиқни сақлаш, транспорт ва бошқа соҳалар тўғрисидаги маълумотлар кўмагида мавжуд вазиятни баҳолаш, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда вазиятларни ривожлантириш сценарийларини яратиш муҳимлигини айтиб ўтди. Бу, ўз навбатида, бундай тадбирларга олдиндан тайёргарлик кўриш ва профилактика чораларини кўриш имконини беради.

Марина Липетская, Шимолий-Ғарбий стратегик тадқиқотлар маркази директори, Санкт-Петербургда шаҳарнинг санитария-эпидемиология ҳолати тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлашга ихтисослашган янги рақамли аналитик ва тиббий тизимни яратиш тажрибаси билан ўртоқлашди. Бундан ташқари, у барча бинолар ва ёпиқ жойлар учун янги инфратузилма стандартларини ишлаб чиқиш, шунингдек, COVID-19 билан боғлиқ инқироздан кейинги даврда ўзини тутиш қоидалари бўйича курсларни таклиф қилди.

Тадбир натижасида шаҳар ва туманлар ўртасидаги глобал ҳамкорликни батафсил муҳокама қилиш, биргаликда профилактика чораларини қабул қилиш, ҳаракатларни самарали мувофиқлаштириш учун рақамли технологиялардан фойдаланиш, шунингдек, молиявий механизмларни ишлаб чиқиш учун навбатдаги мулоқотни шу йилнинг 4 сентябрь куни ўтказишга келишилди.

«Глобаль ечимлар» ташаббуси — бу дунёга машҳур илмий марказлар тармоғидан иборат глобал платформадир. Ташаббус «Катта йигирматалик», «Катта еттилик» ва бошқа форумларда кўриб чиқиладиган асосий глобал муаммоларга нисбатан сиёсий чораларни муҳокама қилади. Платформанинг ўзи 2017 йилда «Катта еттилик» нинг Германия раислиги даврида, «Глобаль ечимлар» ташаббусининг амалдаги президенти Денис Сновер томонидан ташкил этилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net