ОНЛАЙН: COVID-19 га қарши ҳукуматларнинг тезкор жавоб чоралари ҳақида сўз борди

15.05.2020 17:40

ТОШКЕНТ, 15 май. /“Дунё” АА/. Аввал хабар берганимиздек, Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизмати ва ижтимоий инновациялар давлат агентлиги (SAPSSI) томонидан “COVID-19 га ҳукуматларнинг тезкор жавоби” мавзусида ташкил этилган глобал веб-форум давом этмоқда. Адлия вазирлигидан маълум қилишларича, форум доирасида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов сўзга чиқди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда COVID-19га қарши курашда ва пандемиядан кейинги даврда ижтимоий инновациялар ҳамда қарорлар ҳал қилувчи ролининг давлат хизматларини кўрсатиш механизмлари билан боғлиқ ҳозирги вазиятига алоҳида эътибор қаратилди.

“Пандемия даврида давлат хизматлари” сессияси доирасида адлия вазири Русланбек Давлетов мамлакатимизда давлат хизматлари тизимида юзага келган масалалар ва бу борадаги амалий қарорлар ҳақида ўз фикрларини баён қилди.

Таъкидланганидек, COVID-19 эпидемиясининг дастлабки кунларидан бошлаб Ўзбекистон раҳбарияти инфекция оммавий тарқалишининг олдини олиш бўйича қатъий чоралар кўрди, жумладан, карантин тартиби жорий этилди.

“Мамлакатимизда инфекцияни “ихоталаш” чоралари кўрилди. Одамлар уйда қолишди, лекин уларнинг эҳтиёжлари ҳеч қаерга йўқолмади. Давлат ва унинг ташкилотлари ҳам ўз ролини, вазифаларини қайта кўриб чиқиши, иш услуби ҳамда усулларини ўзгартириши ҳар қачонгидан-да долзарб бўлиб турибди. Буларнинг барчаси солиқ тўловчиларнинг ортиб бораётган талабини қондириш учун зарурдир”, деди Р.Давлетов.

Масалан, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг диққат марказида бўлди. Давлат хизматлари марказлари автотранспорт воситалари ҳаракати учун рухсат берувчи стикерларни берганлиги сабабли чеклов чоралари даврида мураккаб вазифалардан бирини амалга оширишига тўғри келди.

Қаттиқ карантин бўлишига қарамасдан давлат хизматлари марказлари нафақат иш вақтини қисқартириб қолмай, балки 24 соатлик хизматга ўтишди. Аризалар онлайн қабул қилинди. Ўн кун ичида ўртача 200 мингдан ортиқ ариза кўриб чиқилди, уларнинг фақат 15 фоизи мезонларга мувофиқ деб топилди.

— Умуман олганда, биз жуда кўп нарсани ўргандик, пандемиядан хулоса чиқардик, — деди адлия вазири. — У бизнинг заиф томонларимизни кўрсатди, такомилга муҳтож бўлган тузилмаларни аниқлади. Бундан ташқари, биз қутулишимиз керак бўлган оқилона бўлмаган бюрократияга дуч келдик. Шу муносабат билан, янги маъмурий муносабатларни қуришнинг замонавий инновацион усулларини тадқиқ қилиш ва жорий этиш, ушбу соҳадаги давлат тузилмаларининг мақсад ва вазифаларини тубдан қайта кўриб чиқиш, бизнесни қўллаб-қувватлаш воситаларига алоҳида эътибор бериш, хизмат кўрсатишнинг умумий тартиб-таомилларини қайта кўриб чиқиш бошланди. Масалан, вазирлик бизнес учун лицензиялар ва рухсатномалар сонини икки баробарга қисқартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net