«Олтин қалам» Миллий мукофоти учун халқаро танлов ташкилий қўмитасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

19.02.2021 14:37

ТОШКЕНТ, 19 февраль. /«Дунё» АА/.  Бугун Ўзбекистон Миллий матбуот марказида  журналистика соҳасида «Олтин қалам» XV Миллий мукофоти учун халқаро танлов ташкилий қўмитасининг илк йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Унда ушбу танловни юксак савияда, янгича форматда ўтказиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишлаб таъсис этилган танлов Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамда Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,  Миллий телерадиокомпания, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Электрон ОАВ миллий ассоциацияси ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, ОАВ ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этиши учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни шакллантириш мақсадида ўтказиб келинади.

Йиғилишда танлов ташкилий қўмитаси ва ишчи гуруҳи таркиблари, қўмита иш режаси муҳокама этилиб тасдиқланди. Шу билан бирга, танловни ўтказиш билан боғлиқ айрим ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди. Танлов низомига тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича фикр-мулоҳаза алмашилди. Бир ҳафта давомида ушбу масала бўйича таклифлар ўрганилиб, бир тўхтамга келиниши маълум қилинди.   

- «Олтин қалам» нафақат мамлакатимиз, балки хорижлик журналистлар ҳам иштирок этадиган танлов, уни юксак савияда ўтказилишини таъминлаш катта масъулият юклайди,  – дейди Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси ўринбосари Холмурод Салимов. – Танловимизнинг бу йилги ўзгаришлари доирасида асосий мукофотлар қаторига «Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон  ҳақидаги энг яхши материали» номинациясининг киритилиши шундай дейишимизга яна бир асос бўлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net