Олий ўқув юртларининг илмий-тадқиқот фаолияти «SciVal» платформаси орқали таҳлил қилинади

18.06.2020 12:46

ТОШКЕНТ, 18 июнь. /«Дунё» АА/. «Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг замонавий шароитда глобал рақобатбардошлигини ошириш йўллари» мавзусида вебинар  ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манбасига асосланиб.

Ўзбекистоннинг Бельгия Қироллигидаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган тадбирдаБенилюкс мамлакатларидаги Фавқулодда ва мухтор элчимиз Д.Ҳакимов,Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимқулов,Республика олий таълим кенгаши раиси, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори Ў.Умурзоқов, «Elsevier» компанияси вице-президенти Феликс Хаесит, олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирок этди.

Вебинарда «Elsevier» компанияси билан мамлакатимиз олий таълим муассасаларини халқаро рейтингларга киритиш, уларнинг илмий журналлари сифатини ошириш ва нуфузли илмий-техник маълумотлар базаларига киритиш юзасидан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан «Elsevier» компанияси ўртасида имзоланган битимга кўра, олий таълим муассасалари илмий-тадқиқот фаолиятини «SciVal» платформаси орқали таҳлил қилиш имкониятига эга бўлади.

Мазкур таҳлилий платформадан Глобал инновациялар индекси (The Global Innovation Index), ТНЕ, QS ва бошқа рейтингларда давлатларнинг илмий-техник салоҳиятини баҳолашда фойдаланилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net