Олий таълимни коррупциясиз соҳага айлантиришда хорижий тажриба ўрганилмоқда

27.02.2020 11:53

ТОШКЕНТ, 27 февраль. /«Дунё» АА/. Бош прокуратура Академияси томонидан Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси, шунингдек, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори офиси ҳамкорлигида «Олий таълим – коррупциясиз соҳа» мавзусида икки кунлик халқаро илмий-амалий конференцияси ўтказилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Конференцияни ташкил этишдан мақсад олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг жорий ҳолатини муҳокама қилиш, халқаро стандарт ва илғор тажриба асосида академик ҳалоллик маданиятини ривожлантириш бўйича амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

Анжуман биринчи кунида таълим олиш имконияти, ходимларни ишга қабул қилиш, академик ҳалоллик, олий таълимда коррупцияга қарши курашда ахборот технологияларидан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир ўз ишини 28 февраль куни давом эттиради. Унда халқаро экспертлар олий таълимда коррупция ҳолатларини камайтиришга оид машғулотлар ўтказади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net