Одам савдоси жабрдийдаларига манзилли ёрдам кўрсатилмоқда

15.02.2020 10:34

ТОШКЕНТ, 15 февраль. /«Дунё» АА/. Пойтахтимиздаги "City Palace" меҳмонхонасида “Давлат ва нодавлат ташкилотларнинг одам савдосига қарши курашиш бўйича ижтимоий ҳамкорлик фаолиятини жадаллаштириш” мавзусида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия вакиллари, ҳудудий кичик комиссиялар масъул котиблари ҳамда “?стиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази ходимлари, журналистлар иштирок этди.

Тадбирда ?чки ишлар вазирлиги ва ҳудудий органлари томонидан «?стиқболли авлод» ижтимоий-ахборот маркази, нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда одам савдосининг олдини олиш, ундан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Таъкидланганидек, одам савдоси жабрдийдаларини аниқлаш, уларга ижтимоий, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида кичик комиссия томонидан миллий даражадаги www.ht.gov.uz веб-сайти ҳамда вазирликда долзарб алоқа тармоғи (998-99-311-01-01) фаолияти йўлга қўйилган. Ўтган йилда долзарб алоқа тармоғи орқали келиб тушган мурожаатлар асосида хорижий мамлакатлардан қайтишга шароити бўлмаган 72 нафар юртдошимиз Ўзбекистонга олиб келинган.

?чки ишлар вазирлиги мутасаддиларининг қайд этишича, мамлакатимизнинг чет элдаги элчихоналари билан ҳамкорликда фуқаролик паспортини йўқотган ёки олдириб қўйган 22 нафар ҳамюртимизга амалий кўмак берилди. Узоқ муддатга чиқиб кетиб, яқинлари билан алоқаси узилган 24 нафар фуқаро манзили аниқланди, 151 нафар кишига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Тадбирда, шунингдек, фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар ҳақида маълумот берилди. Ўтган вақт мобайнида кичик комиссияга фуқаролардан 710 та мурожаат келиб тушган. Шундан 421 таси “?шонч” телефони орқали, 197 таси ёзма равишда, 92 таси сайёр қабулларда қабул қилинган. «?шонч» телефонига келиб тушган 106 та ариза ва шикоят қаноатлантирилган, 252 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 42 ҳолатда қонуний асосларга кўра рад этилган. Айни пайтда 11 та ариза бўйича текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net